Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар Арктика фаунаси ва флораси ўзгариши оқибатларидан огоҳлантиришди
Глобал исиш Арктика ҳудудининг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсида жиддий салбий ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Калифорния университети олимлари маълум қилишди.
«Бугуннинг иқтисоди» порталида хабар қилинишича, олимларнинг кўпйиллик кузатувлари шуни кўрсатдики, баҳорда муз қатлами юпқалашиши бир қатор ўсимликларни барвақт уйғонишига олиб келади, бу эса бундай ўсимликлар билан озиқланувчи жонзотлар ҳаётига таъсир кўрсатади.
Шунингдек, биологик вақтдаги бундай ўзгариш кейин тўғрилаб бўлмайдиган бошқа оқибатларга олиб келади.
Бундан олдинроқ океанларни тадқиқ қилиш маркази (GEOMAR) дунё океанида кислород ҳажми кейинги 50 йил ичида 2 фоизга камайганини қайд этишгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
13:45 / 12.02.2026
НАТО Арктика хавфсизлигини мустаҳкамлашга киришди
21:22 / 11.02.2026
НАТО «Арктика қўриқчиси» миссияси бошланганини эълон қилди
12:13 / 14.01.2026
Арктика хавфсизлиги: Германия Россия ва Хитой таҳдидларига ишора қилди
13:10 / 13.01.2026