Адабий семинарда ФарДУ, ТМИ, ТХВУ, СМРИ, АндДУ, СамДЧТИ, УрДУ каби олий таълим муассасаларининг немис тилини ўрганувчи талабалари ҳамда ўқитувчилари иштирок этишади.

Семинар Германия элчихонаси билан ҳамкорликда ўтказилади ва унинг мақсади ҳукуматимиз томонидан республикамизда чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш борасида қабул қилинган қарорларни амалга оширишга қаратилган.