Жаҳон | 15:19 / 03.03.2017
16011
1 дақиқада ўқилади

Зимбабведа миллий фалокат эълон қилинди

Зимбабведа сўнгги уч ойда тахминан 250 инсон сув тошқинлари натижасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ассошиэйтед Пресс агентлиги хабар бермоқда.

Маҳаллий ҳукумат маълумотига кўра, ўтган йилнинг декабридан бошлаб сув тошқинлари натижасида ҳаммаси бўлиб 246 инсон ҳалок бўлди, 128 нафар киши жабрланди ҳамда тахминан икки минг фуқаро бошпанасиз қолган.

Маълумотларга кўра, маҳаллий ҳукумат сув тошқинлари туфайли миллий фалокат ҳақида эълон қилди ва халқаро донорларга 100 миллион доллар миқдорида ёрдам сўраб мурожаат этган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид