Фан-техника | 00:09 / 06.03.2017
8817
2 дақиқада ўқилади

Эроннинг собиқ президенти тақиқловларга қарамасдан твиттерда аккаунт очди

Фото: AP

Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажод ўз вақтида Эронда Twitter ижтимоий тармоғини тўсишнинг фаол тарафдори бўлганига қарамасдан, ушбу ижтимоий тармоқда аккаунт очди, деб хабар бермоқда The Guardian.

У ўзининг илк хабарини инглиз тилида ёзган ва ушбу аккаунт ҳақиқатан ҳам уники эканлигини исботлаш учун видеосини жойлаштирган.

Собиқ президент твитида одамларни унинг @Ahmadinejad1956 аккаунтини ўқишга чорлаган.

Аҳмадинажод аккаунтида ўзини "эр, ота, бобо, университет профессори, президент, мэр, Эроннинг мағрур фуқароси" деб таърифлаган.

Twitter Эрон фуқароларига тўсилганига қарамасдан, ушбу мамлакатнинг юқори лавозимли амалдор шахслари, жумладан мамлакат президенти Ҳасан Руҳоний ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад Зариф ушбу ижтимоий тармоқда твитлар чоп этиб борадилар.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Аҳмадинажодни "илиқ қаршилаб", 2009 йилда айнан унинг қайта сайланишига норозиликлар сабабли ижтимоий тармоқ Эрон ҳудудида тақиқлаб қўйилганини тезда эслатиб қўйишган.

Мавзуга оид