Жаҳон | 18:54 / 08.03.2017
5680
1 дақиқада ўқилади

Британияда уйдаги жанжал оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Англиянинг Вулверҳемптон шаҳрида уй ичида юз берган жанжал оқибатида икки киши ҳалок бўлди ва бир неча инсон пичоқ туфайли жароҳат олди. Бу ҳақда Би-би-си телерадиокомпанияси хабар бермоқда.

Sun газетасининг хабар беришича, воқеага полиция ҳам аралашган – улар вертолётлардан фойдаланди. Шунингдек, хабар қилинишича, ҳодиса рўй берган турар-жой мажмуасидаги фуқаролар хавфсиз жойга кўчирилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, эркак икки аёлга пичоқ билан ҳужум уюштирди, кейин эса ўз жонига қасд қилган. Уни қўлга олиш бўйича амалиёт давомида бир нафар полициячи жароҳат олди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид