Жаҳон | 14:33 / 08.03.2017
5084
2 дақиқада ўқилади

Малайзия КХДР билан тинч музокараларни ўтказиш тарафдори

Малайзия ҳукумати КХДР билан дипломатик можарони тинч йўл билан ҳал қилиш тарафдори. Бу ҳақда мамлакат бош вазири ўринбосари Аҳмад Зоҳид Ҳамиди маълум қилди.

"Биз музокаралардан манфаатдормиз", - дея таъкидлаб ўтди у. Ҳукумат раҳбари ўринбосарининг хабар қилишича, ТИВ вакиллари юқори мансабли Шимолий Корея делегацияси билан маслаҳатлашувлар ўтказади – улар Куала-Лумпурга ўтган ҳафтада келишган ҳамда Пхеньянга ҳалигача қайтиб кетишмади. Аввалига КХДРнинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Ли Дон Ир бошчилигидаги дипломатлар Ким Чен Намнинг жасадини ватанига қайтариш масаласини муҳокама қилишлари лозим эди.

Бош вазир ўринбосарининг таъкидлашича “Шимол билан дипломатик муносабатларни сақлаб қолиш муҳим, сабаби шу тариқа у ердаги Малайзия фуқаролари хавфсизлигини таъминлаш мумкин”. “Ўйлашимча, Пхеньяда ҳам КХДРнинг Малайзияда бўлган фуқаролари хавфсизлиги юзасидан ташвишлар бор”, - деди Аҳмад Зоҳид Ҳамиди.

Куни кеча Малайзия мамлакатдан КХДР элчисини чиқариб юбориш ҳақида қарор қабул қилди, шундан сўнг Пхеньяндаги Малайзия дипломатик миссияси раҳбарига нисбатан жавоб чоралари кўрилди. Кейинчалик шимолий кореяликлар Малайзия фуқароларини мамлакатдан чиқармаслик ҳақида эълон қилишди, бош вазир Нажиб Раззоқ эса КХДР фуқароларига нисбатан худди шундай чеклов чораларини қўллади.

Малайзия Шимолий Корея билан дипломатик алоқаларни узмайди 

Мавзуга оид