Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йирик чорраҳаларда чапга бурилиш тақиқланиши мумкин
Ўзбекистон Республикасида Йўл ҳаракати қоидалари такомиллаштирилиши давом этади. Тошкент Шаҳар ИИББда бўлиб ўтган матбуот брифингида маълум қилинишича, яқин орада жаҳоннинг айрим ривожланган мамлакатлари, хусусан Европа давлатларининг аксариятида қўлланиладиган қоидалар татбиқ этилади.
Хусусан, тирбандликлар кўп юз берадиган чорраҳаларда чапга бурилиш тақиқланиши мумкин. Бунинг ўрнига автомобиллар яшил чироқда тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланади ҳамда қайрилиб олиш рухсат берилган жойдан қайрилиб, сўнгра ўз йўналиши бўйича ҳаракатланишни давом эттиради.
Бундан ташқари, ҳозирча, светофорнинг қизил чироғида ўнгга бурилишга рухсат бериш бўйича синов жараёни давом этмоқда. Бу синов муваффақиятли ўтса, у ҳам амалиётга татбиқ этилади ва Йўл ҳаракати қоидаларига тегишли ўзгартишлар киритилади.
Мавзуга оид
17:00 / 28.04.2026
“Эгнидаги формасига ишониб қолибман” – Андижонда ЙХҲБ инспектори одамларни чув туширди
13:58 / 25.04.2026
ИИБ тезкор ходими Санжар Каримовнинг уйидаги тинтувда унинг буюмини олиб кетгани маълум бўлди
19:59 / 24.04.2026
Наманганда фуқарони қийноққа солган ИИБ ходимлари қамалди
08:40 / 12.04.2026