Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дамашқда содир этилган портлашлар оқибатида 30дан ортиқ инсон ҳалок бўлди
Сурия пойтахтида даҳшатли террорчилик содир этилди. Дамашқнинг Боб Мусалла туманида амалга оширилган иккита портлаш оқибатида 30 нафардан ортиқ инсон ҳаётдан кўз юмган, 100дан зиёд киши жароҳатланган. Бу ҳақда "Ал-Ватан" газетаси Сурия пойтахтидаги шифохоналардан биридаги манбасига асосланган ҳолда ёзмоқда.
Аввалроқ, Боб ас Сағир қабристони яқинида иккита қўлбола портловчи қурилма ишга туширилгани маълум бўлганди.
Нашрнинг ёзишича, камида 33 киши теракт қурбони бўлган. Дамашқ полицияси бош бошқармасидан РИА Новостига маълум қилишича, жабрланганларнинг аксарияти шифохоналарга келтирилган.
Боб ас Сағир қабристони шиа мусулмонлари учун муҳим аҳамиятга молик ҳисобланади. Бу ерда Карбало фожиаси иштирокчилари дафн этилган.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026