Женева автосалонида машҳур брендларнинг энг сара автомобиллари намойиш қилинди. Қуйида эътиборингизга ҳозирда концепт бўлиб турган автомобилларни тақдим этамиз.
Mercedes-AMG GT Concept
Porsche Panamera’нинг бўлажак рақобатчиси 805 от кучли двигателга эга. У "юз"га чиқиш учун 3 сония сарфлайди.
Ушбу автомобиль 2018 йилда пайдо бўлди.



Bentley EXP 12 Speed 6e
Бу электрокар симсиз қувватлаш функциясига эга. Ҳозирда тўлиқ кўрсаткичлар маълум қилинмаган бўлса ҳам, компания вакиллари автомобиль бир қувват билан Лондондан Парижгача, яъни 500 км масофани босиб ўта олади.



Peugeot Instinct
Бу прототип 300 от кучли двигателга эга бўлиб, унинг ўзига хос хусусияти – автомобилнинг пол қисми юпқа қаватли бетон билан ўралган. Компания берган маълумотга кўра, бу хусусият йўловчиларнинг ялангоёқ бўлиб, ҳордиқ чиқаришлари учун қилинган.


Hyundai FE Fuel Cell
Hyundai'нинг бўлажак водородли кроссовери шу кўринишда бўлади. Концепт битта заправкада 800 км юра олади.





















