Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия бош вазири Нидерландия ҳукумати қарорига кескин жавоб қайтарилишини ваъда қилди
Туркия бош вазири Биноли Йилдирим Туркиянинг оила ва ижтимоий сиёсат масалалари бўйича вазири Фатма Бетул Саян Каяни ўз ҳудудидан чиқариб юборган Нидерландия ҳукуматининг қарорини қаттиқ қоралади ва бунга жавобан кескин чоралар кўрилишини ваъда қилди.
«Биз Нидерландия ҳукуматининг бу ҳаракатига қатъий норозилик билдирамиз. Анқаранинг жавоби кескин бўлади. Туркияга ва дипломатик иммунитетга эга бўлган вазирга босим ўтказилишига йўл қўйиб бўлмайди. Европа давлатларидаги дўстларимиз демократия ва сўз эркинлиги мавзусида мулоҳаза юритишни ёқтиради, ўзлари эса инсон ҳуқуқларига нисбатан ҳурматсизликни намойиш этди», —дея Йилдиримнинг сўзларини келтирган Anadolu.
Туркия бош вазири Роттердамда юз берган ҳодисани «катта дипломатик можаро» деб атади ва Нидерландия ҳудудида яшовчи миллатдошларини «осойишталикни сақлаш ва фитналарга учмаслик»ка чақирди.
У туркиялик вазир Роттердамда Туркия ва Нидерландия фуқароларини ўз мамлакатида 16 апрель куни ўтказиладиган конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум ҳақида хабардор қилмоқчи бўлганини келтириб ўтган.
Аввалроқ Нидерландия хавфсизлик юзасидан Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли раҳбарлигидаги Туркия делегацияси самолётини қўндиришга рухсат бермагач, Фатма Бетул Саян Кая Германиядан машинада Нидерландияга йўл олган эди. Човушўғли Туркиядаги конституция референдумига бағишланган митингда нутқ сўзлашни режалаштирганди.
Мавзуга оид
10:03 / 12.06.2026
Илон Маск 55 миллиард долларлик Terafab лойиҳасини илгари сурмоқда
22:32 / 09.06.2026
Нидерландия билан ўйин ишонч берди: Ўзбекистон ЖЧга тайёр экан!
19:11 / 08.06.2026
Ўзбекистон ва Нидерландия миллий жамоалари бир кунда иккита ўйин ўтказади
17:17 / 07.06.2026