Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент ташрифидан олдин Остонада Ўзбекистон-Қозоғистон бизнес-форуми бўлиб ўтади
Март ойида Остона шаҳрида, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ушбу шаҳарга ташрифи арафасида Ўзбекистон-Қозоғистон бизнес-форумини ташкил қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берган.
Бизнес форум Остона шаҳридаги «Мустақиллик Саройи»да бўлиб ўтади. Маросимда томонлар ўз тақдимот маросимларини ўтказади ҳамда Ўзбекистон ва Қозоғистон корхоналари орасида музокаралар ўтказилади.
Ушбу бизнес-форумни ўтказишдан мақсад икки мамлакат корхоналари орасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш ва мавжуд бўлган алоқаларни мустаҳкамлаш ҳисобланади.
Шунингдек, учрашувда икки мамлакат ҳудудида қўшма корхоналар ташкил қилиш, сармоявий лойиҳалар амалга ошириш ҳамда керакли бизнес-ҳамкорлар топиш масалалари муҳокама этилади.
Мавзуга оид
19:52 / 21.04.2026
Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга амалий ташрифи бошланди
19:12 / 05.03.2026
Қозоғистонда Марказий Осиё мамлакатларининг экологик саммити бўлиб ўтади
09:42 / 23.01.2026
Остона ва Самарқанд ўртасида авиарейслар сони кўпаяди
17:11 / 22.06.2025