Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан Остона шаҳрига борди.

Қозоғистон пойтахти аэропортида давлат раҳбарини мамлакат бош вазири Ўлжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон етакчиси 22 апрель куни Минтақавий экологик саммит ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг йиғилишида иштирок этади.