Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда учта ГЭС қурилиши давом эттирилади
Таъминлаш бўйича Миллий комиссия қарори билан Афғонистон Ислом Республикаси молия вазирлигига учта гидроэлектрстанция қурилишини давом эттириш учун 40 миллион доллар ўтказиб берилади.
Маблағлар Ҳирот вилоятидаги Пашдон, Пактия вилоятидаги Мачалға ва Фарёб вилоятидаги Алмор электрстанциялари лойиҳалари бўйича қурилиш ишларини давом эттиришга сарфланади. Бу иншоотлардаги ишлар ярим йил аввал қурилиш шартномалари билан вужудга келган мураккабликлар туфайли тўхтатилганди. Ҳамма лойиҳалар эса тахминан 5 йил аввал бошланган бўлиб, ҳозирга қадар атиги 10 фоизи амалга оширилган. Айни дамда қурилиш учун материаллар етказиб бериш бўйича келишувларга эришилмоқда, ҳамда лойиҳалар яқин вақт ичида тикланади, деб маълум қилди Афғонистон молия вазири ўринбосари Абдул Башир Азими.
Учта ГЭС қурилишининг умумий қиймати 200 миллион доллардан кўпроқни ташкил этади, деб хабар бермоқда Афғонистоннинг «Ариана-ТВ» телеканали.
Тахминларга кўра, ишлар якунланганидан сўнг икки минг гектардан ортиқ қишлоқ хўжалик ерларини суғориш имконияти яратилади.
«Афганистан.Ру» порталининг хабар беришича, ҳукумат энергетика соҳасида ўзини-ўзи таъминлаш учун ҳаракат қилмоқда, шу сабабдан ГЭСлар қурилишига маблағлар йўналтирилмоқда.
Мавзуга оид
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:37 / 09.06.2026