Тақдим этилган сейсмологик маълумотларга кўра, зилзила соат 06:29:19 да қайд этилган. Унинг ўчоғи 128 километр чуқурликда жойлашган.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 589 километр жануби-ғарбда бўлиб, координаталари 35,99 даража шимолий кенглик ва 68,56 даража шарқий узунликни ташкил этган.
Сурхондарё вилояти бўйича эпицентргача масофа 180 километр деб кўрсатилган.
Хабарда жабрланганлар ёки вайронагарчиликлар ҳақида маълумот берилмаган.
















