Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған: "Меркель, сен террорчиларни қўллаб-қувватлайсан"
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Германия ҳукумати ва канцлери Ангела Меркель ўз давлатлари ҳудудида террорчиларни қўллаб-қувватлашларини айтди. Эрдўған бу ҳақда A Haber телеканали эфирида айтиб ўтди.
"Германия энг шафқатсиз тарзда террорчиларга кўмак кўрсатади. Биз аввалроқ Германияга террорчилар ҳақида 4,5 мингта ҳужжат юборгандик", деб айтди Эрдўған.
"Меркель, сен террорчиларни қўллаб-қувватлайсан, боқасан. Биз 4,5 мингта ҳужжат юборганмиз, бироқ улар бўйича бирорта чора кўрилмаган", деб қўшимча қилди Эрдўған.
Эрдўған, шунингдек, Туркияда ушланган Die Welt немис нашри журналисти Дениз Южелни "айғоқчи ва террорчи" деб атади.
Мавзуга оид
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026
Audi янги авлод А6 Allroad’ни тақдим этди
20:04 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор иқтисодий лойиҳаларни ишга туширди
10:05 / 17.06.2026