09:24 / 14.03.2017
13543

ОАВ Россия Мисрга ҳарбийлар ва дронлар жойлаштирганидан хабар топди

Фото: © РИА Новости

Россия Миср ҳудудига камида 22 нафар ҳарбий мутахассисини ҳамда кўплаб учувчисиз учиш қурилмаларини жойлаштирган. Америкалик ҳарбий дипломатлар орасидаги манбаларга асосланиб Reuters агентлигининг хабар қилишича, россияликлар Мисрнинг Ливия билан чегараси яқинида. Миср расмийлари бу маълумотни рад этишмоқда, Россия томони эса муносабат билдирмаган.

Дипломатик манбанинг фикр билдиришича, бу ҳарбийларнинг мақсади Ливия миллий армияси раҳбари Халифа Хафтарга ёрдам кўрсатишдир.

Ўзини ошкор этишни истамаган манба россиялик ҳарбийлар Ливия билан чегарадан тахминан 100 км ичкарида, Сиди Баррани аҳоли пункти ҳудудида жойлашган. 

Халифа Хафтар 3 март куни мамлакатнинг нефтга бой туманларидан чекинганди.

Миср армияси мамлакатда россиялик ҳарбийлар борлигини инкор этмоқда.

"Миср ҳудудида ҳеч қайси мамлакат ҳарбийси йўқ. Бу суверенитет масаласидир", дея Миср армияси вакили Тамер Ал-Рифаининг сўзларини келтирган агентлик.

Шунингдек, Россия мудофаа вазирлиги ушбу ахборотга ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Халифа Хафтар вакиллари ҳам отрядларга Россия томонидан ёрдам кўрсатилаётгани бўйича маълумотни тасдиқламади.

Хафтар радикал кучларнинг душмани ҳисобланиб, унинг бошқарувидаги жангчилар Бенгазияда ИШИДга қарши курашган. У 2016 йилда Москвада бўлган. Ўтган йилнинг июнида ва ноябрида у Россия ТИВ ва Мудофаа вазирлари билан, шунингдек, Хавфсизлик кенгаши котиби билан учрашган. Қўмондон бу учрашувларда қурол етказиб бериш масаласи муҳокама қилинмаганини билдирганди. Россия БМТ эмбаргоси туфайли Ливияга қурол етказиб бериши мумкин эмас.

Top