Спорт | 10:46 / 17.03.2017
6436
1 дақиқада ўқилади

Чусовитина спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубоги финалига чиқди

Олимпия ўйинларининг 7 карра иштирокчиси, спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Оксана Чусовитина Бокуда ўтказилаётган спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубогида таяниб сакраш бўйича мусобақалари финалида иштирок этади.

У саралаш босқичида гуруҳдаги энг яхши натижани қайд этган (14.383 балл), иккинчи ва учинчи ўринларни австралиялик Эмили Литтл (14,033) ва озарбойжонлик Марина Некрасова (13,733) эгаллаган.

Финалга бошқа саралаш гуруҳларидан  Тежа Беляк ва Тяша Киселефф (иккиси ҳам словакиялик), Аргиро Афрати (Греция), Гая Гилади (Исроил) ҳамда Розанна Ойала (Финляндия) чиққан.

Озарбойжон пойтахтида 16-19 март кунларида FIG сериясига кирувчи Жаҳон кубоги ўтказилмоқда. Унда 23 мамлакат вакиллари иштирок этмоқда.

Мавзуга оид