Дунё мамлакатлари паспортлари атиги тўрт хил рангда эканини биласизми?
Маълум бўлишича, дунё мамлакатларидаги паспортлар асосан 4 хил рангдан бирида бўлар экан. Ҳар бир мамлакатнинг фуқаро шахсини тасдиқловчи асосий ҳужжат рангини белгилашда ўз сабаби бор. AdMe нашри шу масалани ўрганиб чиқди. Агар сиз аэропортдаги узоқ навбатда кутишлар зериктирса, ушбу мақолани бир ёдга олиб қўйинг.
Энг кенг тарқалган паспорт ранги бу қизилдир.
Коммунистик ўтмиш ёки ҳозирда шундай тузумда яшаётган мамлакатларда асосан шу рангдан фойдаланилади. Словения, Хитой, Сербия, Россия, Латвия, Руминия, Польша, Грузия каби давлатларнинг паспортлари шу тусда. ЕИнинг Хорватиядан бошқа аъзолари қизилнинг бошқа турдош тусларидан фойдаланади. ЕИ таркибига кирмоқчи бўлган давлатлар, хусусан, Туркия, Македония ва Албания ҳам паспортлари рангини бир неча йил аввал қизил рангга алмаштиришди. Анд тоғи мамлакатлари — Боливия, Колумбия, Эквадор ва Перу паспортлари ҳам худди шундай жигаррангда.
Кейинги энг тарқалган паспорт ранги кўк ва тўқ кўк тусларидир.
Кўк ранг «янги дунё» тимсоли ҳисобланади. Масалан, Кариб ҳавзасининг 15 мамлакати паспортлари худди шу рангда. Жанубий Америка мамлакатларининг кўк паспорти савдо иттифоқини англатади. Булар Бразилия, Аргентина, Парагвай. Биргина Венесуэла, гарчи шу иттифоққа кирса-да, паспорти қизил рангда. АҚШ фуқароларининг паспортлари 1976 йилдан эътиборан кўк рангда.
Яшил тусга келадиган бўлсак, аксарият мусулмон мамлакатлар, жумладан Марокаш, Саудия Арабистони, Покистон ва Ўзбекистон паспортлари шу рангга бўялган. Яшил ранг Муҳаммад пайғамбар алайҳиссаломнинг суюкли ранги ҳисобланади. У ҳаёт ва табиат тимсолидир. Шу билан бирга, Ғарбий Африка мамлакатлари, мисол учун, Буркина Фасо, Нигерия, Нигер, Фил суяги қирғоғи ва Сенегал давлатлари паспортлари ҳам яшил рангга уйқашдир. Бунда, паспортлар Ғарбий Африка иқтисодий ҳамжамиятини ифодалайди.
Энг камёб паспорт ранги бу қора тусдир.
Африканинг Ботсвана, Замбия, Бурунди, Габон, Ангола, Чад, Конго, Малави каби давлатлари фуқароларининг паспортлари шундай рангда. Янги зеландиялар паспорти ҳам қора тусда, чунки бу ранг Янги Зеландия миллий ранги ҳисобланади.
Ушбу харитада мамлакатлар паспорт рангларида ифодаланган
Мавзуга оид
21:17 / 08.01.2024
Ўзбекистон 2023 йилги паспорт индексида 128-ўринни эгаллади
23:02 / 04.08.2023
Паспорт ва авторақамни уйга етказиб бериш хизмати йўлга қўйилади
22:05 / 05.12.2019
2020 йилнинг бош ранги маълум қилинди
08:39 / 19.11.2019