Автомобиль йўллари давлат қўмитасига раҳбарлар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 18 мартдаги ПФ-4991-сонли Фармони билан Абдураҳмон Абдувалиев Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда қўмита расмий сайтида хабар берилган.
Абдураҳмон Абдулҳаевич Абдувалиев айни пайтга қадар Автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш давлат-акциядорлик компанияси («Ўзавтойўл» ДАК) бошқаруви раиси сифатида фаолият кўрсатиб келган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги Фармони билан «Ўзавтойўл» ДАК фаолияти тугатилиб, унинг негизида Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ташкил этилганди.
Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланган яна бир ҳужжат, яъни 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2846-сонли қарорига биноан Шуҳрат Назаров Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Шуҳрат Бахтиёрович Назаров айни пайтга қадар «Ўзавтойўл» ДАК бошқаруви раиси ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келган.
Президентнинг 2017 йил 14 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган қўмита ташкилий тузилмасига асосан, янги ташкил этилган қўмита раисининг биринчи ўринбосари — молия-иқтисодиёт, иқтисодий таҳлил ва истиқболдаги ривожланиш, саноатни ривожлантириш, халқаро алоқалар ҳамда ташқи иқтисодий алоқалар масалаларига раҳбарлик қилади.
Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тасарруфига 5 та таълим муассасаси ўтказилди
Мавзуга оид
10:06 / 06.11.2024
Солиқ қўмитасида 31 ходимга интизомий чора қўлланди, 14 ходимнинг махсус унвони пасайтирилди
10:16 / 27.05.2024
Ўзбекистонда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ташкил этилмоқда
14:21 / 20.02.2024
Туризм қўмитаси зиммасига қўшимча вазифалар юкланди
12:51 / 23.01.2024