Жаҳон | 09:26 / 20.03.2017
8165
1 дақиқада ўқилади

Шойгу япониялик ҳамкасби билан учрашди. Қандай масалалар муҳокама қилинди?

Россия мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу Россия ва Японияда умумий хавфсизлик таҳдидлари борлиги ҳамда уларга қарши фақатгина қўшма саъй-ҳаракатлар орқали курашиш керак эканини маълум қилди. У бу ҳақда япониялик ҳамкасби Томоми Инадо билан икки томонлама учрашув давомида айтиб ўтган.

«Россия ҳамда Японияда умумий хавфсизлик таҳдидлари бор ҳамда уларга қарши фақатгина бир-бирини хабардор қилиб муваффақиятли кураш олиб бориш мумкин», - дея Шойгунинг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.

Унинг таъкидлашича, Россия ва Япония ҳамкорлиги «мудофаа соҳасидаги ишончни мустаҳкамлаш ҳамда минтақавий барқарорликни таъминлашга хизмат қилади».

Шунингдек Шойгунинг хабар қилишича, Инадо билан икки давлат ҳарбий ҳамкорлиги истиқболлари ва террорчилик таҳдидига жавоб қайтариш усулларини муҳокама қилади.

Мавзуга оид