Uber президенти ишдан кетмоқда
Uber президенти Жефф Жоунс компаниядан кетмоқда, деб хабар беради Reuters. У бу лавозимда бир йилдан камроқ вақт давомида ишлади.
Манба маълумотига кўра, Жоунснинг кетиши компания ичидаги можаролар ва муаммолар билан боғлиқ. Жоунс вазият у президент лавозимига рози бўлган ҳолатдан сўнг анча мураккаблашиб кетганини тушунган.
Reuters маълумотига кўра, истеъфога Uber асосчиси Трэвис Каланик ўзига бошқарувда ёрдам бериши мумкин бўлган операцион директорни топмоқчи экани сабаб бўлган.
Ўз навбатида, Жоунснинг Facebook’даги саҳифаси ҳайдовчиларнинг шикоятли изоҳлари билан тўлиб кетган.
Сўнгги бир неча ҳафтада Uber билан боғлиқ қатор можаролар рўй берди, улар Дональд Трампнинг муҳожирликка қарши фармонига компания томонидан бир қадар кутилмаган реакция билдирилганидан сўнг бошланди ҳамда бунинг оқибатида 200 минг мижоз сервисга бойкот эълон қилди. Бундан ташқари, компанияни унинг раҳбарияти жинсий шилқимликка кўз юмаётгани ва шовинистик тартиб-интизомни қўллаб-қувватлаётганида айблашди.
Шунингдек Alphabet ҳам Uber’га қарши даъво аризаси билан чиқди. У компания бўлинмаси – Otto’ни Waymo’дан автомобиллар учун ҳайдовчисиз бошқариш технологиясини ўғирлашда айбламоқда.
Маълумот учун, ўтган йилда Жефф Жоунс кейинчалик UberEverything раҳбарига айланган Райан Грейвсни компания президенти лавозимида алмаштирганди.
Мавзуга оид
20:27 / 26.08.2024
Uber Нидерландияда рекорд миқдорда — 324 млн доллар жаримага тортилди
19:18 / 01.08.2024
Uber Хитойнинг BYD компанияси билан ҳамкорлик бошлашини эълон қилди
10:07 / 28.06.2024
“Янги нарсани ўрганишга ўч бўлиш керак” – олдин Uber, ҳозир TikTok компаниясида ишлаётган ўзбек дастурчиси
22:32 / 08.04.2021