Жаҳон | 10:02 / 21.03.2017
5471
2 дақиқада ўқилади

Еврокомиссар: Туркия Евроиттифоқдан узоқлашиб бормоқда, у ўз йўналишини ўзгартириши керак

Туркия борган сайин Европа Иттифоқидан узоқлашиб бормоқда, Анқара ўз йўналишини ўзгартириши керак, акс ҳолда Европа Иттифоқи (ЕИ)га аъзолик нореал бўлади. Бу ҳақида Европанинг қўшничилик сиёсати ва кенгайишга оид музокаралар бўйича комиссари Йоханнес Ханнинг баёнотига асосланиб, ТАСС маълум қилди. 

"Аввал бошданоқ бу очиқ натижали музокаралар бўлиши маълум эди, - деди у. - Туркия борган сайин ЕИдан узоқлашиб бормоқда. Агар у тез орада ўз йўналишини ўзгартирмаса, у ҳолда Евроиттифоққа аъзолик тобора нореал бўлиб боради". 

Хан бир вақтнинг ўзида "Туркия - бу Эрдўған эмас, кириш жараёни доим бутун бир жамиятни қамраб олади", деб айтди. Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, "тинчликпарвар ва европапараст турклар ҳозирги вақтда ўз сўзига эга бўла олмаётгани таассуф уйғотади". Шунингдек еврокомиссар Туркиянинг режасидаги  конституцияга тузатишлар киритишга доир референдум - "бу Европадан чекиниш"дир.

Хан мамлакатнинг ЕИга қўшилишига доир музокараларни тўхтатиш имкони ҳақида гапирар экан, декабрь ойида мулоқотни давом эттириш тарафдорлари бўлган Евроиттифоқ аъзолари бўлган давлатлар шундай қарор қабул қилаётганига ишора қилди. "Сўнгги воқеалар асосида исталган пайтда вазият қайта баҳоланиши мумкин. Қолган гап ЕИга аъзо-мамлакатларда", - деди у. 

Ханнинг фикрича, музокараларни жонлантириш учун турк томони "қонун устуворлигини таъминлаш юзасидан сезиларли ютуқлар"га эришиши лозим. "Энг аввало, ҳуқуқ-тартибот органлари мустақиллигини кафолатлаш керак", - дея таъкидлади еврокомиссар. 

Мавзуга оид