Спорт | 13:43 / 21.03.2017
10035
2 дақиқада ўқилади

Варди Раньерининг кетиши туфайли катта муаммоларга дуч келди

«Лестер» жамоаси ҳужумчиси Жейми Варди собиқ бош мураббий Клаудио Раньерининг истеъфосига алоқадор эмаслигини таъкидлади.

«Севилья»га қарши ўйиндан кейин қанақадир фитнада иштирок этиб, Раньерининг истеъфосига сабабчи бўлган эмишман. Бундай гапларни эшитиш оғир. Мен 3 соат давомида допинг таҳлилини топширган эдим.

Аммо одамлар мени айбдор деб ҳисоблаб, ҳар куни оиламга, кўчаларда хотиним Ребекага ва болаларимга ўлим билан таҳдид қилмоқда.

Бу даҳшат. Менга кўплаб асоссиз айбловлар қўйилди. Биз футболчилар бунга қарши ҳеч нарса қила олмаймиз. Фақат ўз ўйинимизга диққат-эътиборни қаратишга мажбурмиз» - дея Вардининг сўзларини келтирган BBC.

Жамоани Англияда тарихий чемпионликка етаклаб борган Клаудио Раньери жамоа кетма-кет муваффақиятсизликларга учрагач, февраль ойида раҳбарият томонидан истеъфога чиқарилди. 

Бундан олдинроқ ОАВда бир қанча футболчилар раҳбариятдан Раньерининг кетишини сўрагани ҳақида хабарлар тарқатилганди. Аммо Раньерининг ўрнига тайинланган собиқ ёрдамчи мураббий Крейг Шекспир бу хабарларни буткул инкор қилди.

Мавзуга оид