Сирдарёда бошқа вилоятларда қидирувда бўлган 6 нафар шахс ушланди
Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан барча туман-шаҳар Ички ишлар бўлимлари ва Йўл патрул хизмати масканларига “Ахборот интеграллашган базаси” ўрнатилди. Ушбу базани ўрнатилиши ходимларга бир қатор енгилликлар олиб келмоқда, деб хабар берди Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси вакиллари.
База жиноят содир этганлиги учун Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИБ ва бошқа вилоятлар ИИБлари томонидан қидирувга эълон қилиниб, Сирдарё вилояти ҳудудида яшириниб юрган шахсларни аниқлашда ёрдам бермоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан ушбу замонавий технологиядан фойдаланиб олиб борилган тадбирлар натижасида Сурхондарё вилояти ИИБ томонидан қидирувда бўлган 2 нафар, Самарқанд вилояти ИИБ томонидан қидирувда бўлган 1 нафар, Тошкент шаҳар ИИББ томонидан қидирувда бўлган 1 нафар, Тошкент вилояти ИИБ томонидан қидирувда бўлган 1 нафар, Жиззах вилояти ИИБ томонидан қидирувда бўлган 1 нафар шахс Сирдарё вилояти ҳудудида ушланди.
Мавзуга оид
18:31 / 23.09.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон Сирдарёда 10 та гидропост ташкил қилади
08:00 / 13.09.2024
Сирдарёда 2 ёшли боғча боласи вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
16:00 / 07.09.2024
Сирдарё, Навоий ва Тошкент вилоятида “права” олиб беришни ваъда қилганлар ушланди
08:10 / 06.09.2024