Чилида Пиночетнинг 30 нафар собиқ жосусига ҳукм ўқилди
Чили Олий суди мамлакатни бошқарган диктатор Аугусто Пиночет разведкасининг 33 нафар собиқ ходимига нисбатан ўз ҳукмини эълон қилди. Улар 5 нафар мухолифат вакилларини ўғирлаганлари учун турли йилларга қамоқ жазосига маҳкум этилди.
Судланувчиларга 3 йилдан 15 йилгача қамоқ жазоси тайинланган. Бунда, ҳозирда мавжуд бўлмаган миллий ахборот маркази собиқ раҳбари Уго Салас Венсель ҳамда мазкур марказ оператив бўлими раҳбари Альваро Корбалан Кастильяга 15 йилдан қамоқ жазоси тайинланган.
Терговга кўра, 1987 йилда генерал Карлос Карреньонинг ўғирланишига жавобан марказ ходимлари томонидан қўлга олинган коммунистлар ўлимида айбдор деб топилган. Улар Валпараисо ҳудудида океанга вертолётдан ташлаб юборилган.
1973 йил сентябрь ойида Чилида амалга оширилган ҳарбий давлат тўнтаришига генерал Пиночет етакчилик қилган, 1990 йилдагина ҳокимиятни фуқаролик ҳукуматига топширган эди. Расмий маълумотларга кўра, унинг бошқаруви даврида Чилида сиёсий айбловлар билан қарийб 3,2 минг киши ўлдирилган, 1,2 минг киши бедарак йўқолган, 28 мингга яқин одам қийноқларга солинган. Пиночетга қарши жиноий иш қўзғатилган, аммо у 2006 йилда вафот этганди.
Мавзуга оид
10:19 / 25.04.2024
Чилининг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
18:48 / 07.02.2024
Миллиардер ва Чили собиқ президенти Себастян Пинера вертолёт ҳалокатида вафот этди
21:02 / 04.02.2024
Чилида ҳалокатли ўрмон ёнғинлари. Қурбонлар сони 100 дан ошган
13:06 / 16.02.2023