Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон-Қозоғистон чегара пунктлари иш режими ўзгаради
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида икки янги ўтказиш пункти пайдо бўлади, амалдаги учтаси эса – кечаю-кундузлик режимга ўтказилади, деб хабар бермоқда «Казинформ».
«Биз мамлакатларимиз ўзаро алоқалари учун барча чораларни кўрмоқдамиз. Ўзбекистон билан чегарада икки қўшимча ўтказиш пунктини очиш, шунингдек амалдаги автомобилларни ўтказиш учта пунктини кечаю-кундузлик иш режимига ўтказиш режалаштирилмоқда», - дея хабар берди Қозоғистон инвестициялар ва ривожланиш бўйича вазири Женис Касимбек Остонадаги қозоқ-ўзбек форуми давомида.
Шунингдек унинг хабар қилишича, Қозоғистон пойтахтидан Тошкентга икки авиарейс йўлга қўйилади.
«Яқинда Олмаота-Тошкент, Тошкент-Олмаота тезюрар поезди йўлга чиқарилди, ҳозирнинг ўзида унга чипталар топиб бўлмаяпти. Остонадан Тошкентга бир ҳафтада қўшимча иккита рейс парвоз қилади. Яъни, Олмаотадан 12та рейсга эга бўлсак, Остонадан 6та бўлади – деярли ҳар куни», - дея қўшимча қилиб ўтган вазир.
Мавзуга оид
10:12 / 11.07.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида рақамли божхона назорати жорий этилади
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
11:20 / 01.07.2026