Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг Исроилдаги янги элчиси номзоди тасдиқланди
АҚШ сенати Дэвид Фридманни Исроилдаги янги элчи сифатида тасдиқлади. Бундан сенатдаги овоз бериш натижалари дарак бермоқда.
Фридманнинг номзодини 52 нафар депутат қўллаб-қувватлаган, 46 нафари қарши чиққан.
Фридман иврит тилида бемалол сўзлаша олади. У банкротлик ишларига ихтисослашган ҳуқуқшунос сифатида танилган. АҚШ президенти Дональд Трампнинг сайловолди кампаниясида у Исроил масалалари бўйича маслаҳатчи бўлган. Унинг номзодини бир қатор фаластинлик ва сўл жамоатчилик ташкилотлари танқид қилишган.
Фридман конгрессдаги тингловлар вақтида ўз қарашларини АҚШнинг расмий сиёсати билан мос ҳолга келтириш учун Исроилнинг Фаластин ҳудудларида уй-жой қуришини илгари суриш қарашидан воз кечишга ваъда берган.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
10:45 / 27.06.2026
Исроил ва Ливан АҚШ воситачилигида келишув тузди
09:17 / 20.06.2026