Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина ва Беларусь президентлари сиёсий мулоқотни фаоллаштиришга келишиб олдилар
Украина ва Беларусь президентлари Пётр Порошенко ва Александр Лукашенко телефон орқали мулоқотда икки томонлама муносабатларнинг жорий ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишди. Бу ҳақда Порошенко матбуот хизмати хабар берди.
Икки давлат етакчиси савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича Украина-Беларусь ҳукуматлараро комиссияси келишувларининг тўлиқ амалга оширилиши муҳимлигини таъкидлаб ўтдилар.
"Давлат етакчилари барча босқичларда сиёсий мулоқотни фаоллаштиришга келишиб олдилар. Президент Лукашенко Украинанинг Беларусда янги элчиси тайинлангани билан қутлади", дейилган хабарда.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Залужний Зеленскийга сайловда қатнашмоқчилигини айтди
16:47 / 02.07.2026
Россия Киевга вайронкор зарбалар йўллади – суратлар
11:21 / 02.07.2026
CSIS: Россия ҳар ой 30 мингдан ортиқ ҳарбийдан айрилмоқда
20:18 / 01.07.2026