12:50 / 24.03.2017
23931

Ўзбекистон ва Қозоғистон Мудофаа вазирлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Остонада Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазири, генерал-полковник Сакен Жасузаков ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги раҳбари генерал-полковник Қобул Бердиев ўртасида музокаралар ўтказилди. 

Ўзбекистон Мудофаа вазири Нурсултон Назарбоев номидаги Миллий мудофаа университетига ташриф буюрган ва университетнинг илмий-техник ва моддий базаси билан танишди. 

Бу ташриф давомида Миллий мудофаа университет ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари академияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди.

Ундан олдинроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Остонага ташрифи доирасида Сакен Жасузаков ва Қобул Бердиев эса икки давлат ўртасида ҳарбий ҳамкорлик бўйича Келишувни имзолангани тўғрисида хабар берилганди.

Top