Ўзбекистон | 16:43 / 04.09.2017
139654
1 дақиқада ўқилади

Қобул Бердиев Мудофаа вазирлигидан кетди, унинг янги иш жойи маълум

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон Мудофаа вазири Қобул Бердиев лавозимини тарк этди. Бу вазирликни собиқ Ички ишлар вазири Абдусалом Азизов бошқаради.

Мудофаа вазирлигидан «Kun.uz»га маълум қилишларича, генерал-полковник Қобул Бердиев энди Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари академиясига раҳбарлик қилади.

Қобул Бердиев 2008 йилдан буён Мудофаа вазири эди. У Қуролли кучлардаги фаолиятини 1976 йилдан бошлаган. 1998-2000 йилларда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи ўринбосари, 2000-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Бирлашган штаби бошлиғининг ўринбосари. 2003-2006 йилларда Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти бошлиғи. 2006-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири. 2008 йилда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари - Жанубий-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони. 2008 йил сентябридан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири.

Бундан олдинроқ Ички ишлар вазирлигида Абдусалом Азизов ўрнини Хоразм вилояти ҳокими Пўлат Бобожонов эгаллагани маълум бўлганди

Мавзуга оид