Ислом Каримовнинг ҳаёти учун курашган шифокор лавозимидан айрилиши мумкин
Россиядаги тиббиёт марказларининг деярли ярмидаги раҳбарлар ўз лавозимларидан айрилиши мумкин, жумладан Ислом Каримовнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳаракатларда иштирок этган Лео Бокерия ҳам. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар берган.
Бунга тиббиёт ташкилотларида раҳбарлар ёшини максимум 65 ёш этиб белгилаб қўйишни назарда тутувчи янги қонун сабаб бўлиши мумкин. Россия Давлат думаси 65 ёшдан кейин бош шифокор бўлиб ишлашни тақиқловчи қонун лойиҳасини маъқуллаган.
Бу ўринда нафақат давлат ва муниципиал шифохоналар, балки етакчи тиббиёт марказлари ҳам назарда тутилади. Айни вақтда 77 ёшда бўлган Лео Бокерия Бакулев номидаги юрак-томир жарроҳлиги марказида раҳбарлик қилмоқда.
Бу қонун ташаббускорларидан бири, Давлат думаси соғлиқ ҳимояси қўмитаси раиси Дмитрий Морозов бунга 60 ёшгача чекловлар дунё тажрибаси экани билан изоҳ берган. Унинг сўзларига кўра, етакчи раҳбарлар кафедраларда фахрий раҳбарларга айланиши мумкин бўлади.
Шу билан бирга парламентарий етакчи илмий-тадқиқот институтлари ва тиббиёт марказларидаги машҳур номлар билан боғлиқ вазиятни изоҳлашга қийналган.
Эслатиб ўтамиз, 27 августдан 28 августга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов дунёдаги етакчи хорижий клиникаларининг нейрохирурглари, кардиолог ва реаниматологлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилган, 6 нафар мутахассисдан иборат гуруҳда академик Лео Бокерия ҳам бор эди.
Мавзуга оид
13:34 / 07.10.2024
Туркияда Ислом Каримов ҳақида китоб нашр қилинди
13:30 / 02.09.2024
Фото: Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди
20:03 / 26.08.2024
Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилиб, қурилиш ишлари билан танишди
22:12 / 14.02.2024