07:46 / 28.03.2017
5385

Сарри: Ва ниҳоят Аллегрини ортда қолдирдим

Ўтган мавсум Италия чемпионатининг энг яхши мураббийи деб топилган "Наполи" бош мураббийи Маурицио Сарри ушбу воқеани ҳазил билан нишонлади. 25та овоз тўплаган Сарри ва ниҳоят "Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегрини (22та овоз) ортда қолдирганидан хурсанд эканини яширмади. 

"Ниҳоят Максни ортда қолдирдим. Мен буни кутмагандим, чунки одатда ушбу соврин чемпионатни ютган мураббийга топширилади", – деди Сарри. 

Ўтган мавсум Италия А сериясида "Ювентус" биринчи ўринни, "Наполи" эса иккинчи ўринни қўлга киритган. 

Top