09:37 / 20.08.2019
11384

Саррида зотилжам борлиги аниқланди

Фото: Getty Images

«Ювентус» бош мураббийи Маурицио Сарри зотилжам (ўпка яллиғланиши) хасталигига чалинган. Бу ҳақда Турин клуби расмий сайти маълум қилди.

Шифокорлар 60 ёшли мураббийга махсус терапия тайинлашди. Яқин вақтларда Сарри жамоани бошқара олмайди.

Эслатиб ўтамиз, «Ювентус» Италия А Сериясининг 1-турини меҳмонда «Парма»га қарши ўтказади. Баҳс 24 август куни «Эннио Тардини» ўйингоҳида Тошкент вақти билан 21:00да старт олади.

Сарри «Ювентус»га шу йил июнида бош мураббий этиб тайинланганди. Италиялик мутахассиснинг шартномаси 2022 йил 30 июнга қадар мўлжалланган. Мураббий ўтган йили «Челси» клубини Европа лигасида чемпионлик сари бошлаб борган эди.

Top