Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ювентус» Маурицио Саррини истеъфога чиқарди
«Ювентус» расмий сайти клуб Чемпионлар лигаси турнирини тарк этгани сабабли бош мураббий Маурицио Сарри истеъфога чиқарилганлигини эълон қилди.
Фото: AFP
«Ювентус»нинг Италия А Сериясида кетма-кет 9-чемпионлигини қўлга киритиб, клуб тарихида янги саҳифа очган Маурицио Саррига миннатдорчилик билдириб қоламиз. Бу Саррининг Италия футболидаги саргузаштларида ниҳоят чўққини забт этишига имкон яратди», - дейилади клуб баёнотида.
«Ювентус» жорий мавсумда А Серияда «Интер»дан бир очко кўпроқ жамғариб, скудеттони қўлга киритган бўлса-да, «Лион»га қарши ЕЧЛ 1/8 финал икки ўйин натижасига кўра (0:1, 2:1), турнирни тарк этишга мажбур бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Сарри 2019 йил ёзида «Ювентус»ни тарк этган Массимилиано Аллегри ўрнига жамоа бош мураббийи сифатида иш бошлаган эди.
Мавзуга оид
13:39 / 15.02.2026
«Реал»да йирик ғалаба, Италия дербисида ҳакамлик можароси. Кун ўйинлари
12:15 / 02.07.2025
«Реал»да янги юлдуз порлашда давом этмоқда, Рамос уйга қайтди
12:27 / 19.06.2025
Алонсо «Реал»да дуранг билан бошлади, «Сити»да осон ғалаба
14:28 / 28.10.2024