Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Тўрт нафар ўйинчи бир дарвозабонни доғда қолдира олмади
Аргентинанинг “Ривер Плейт” жамоаси футболчилари ижтимоий тармоқ “қаҳрамонларига” айланишди. “Бельграно” клубига қарши кечган баҳсда жамоанинг тўрт нафар футболчиси дарвозабон билан яккама-якка чиқиб, тўп кирита олмади.
"Ривер Плейт" ўйинчилари тезкор қарши ҳужум ўтказишди, унинг якуний ҳолатида тўрт нафар ўйинчи дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди. Аммо “миллионерлар” ҳужумчиси Томас Андраде бўш турган дарвозага тўпни аниқ йўллай олмади ҳамда ҳимояланаётган жамоа голкипери уни бир амаллаб қайтариб юборди.
“Ривер Плейт” ушбу вазиятдаги омадсизликка қарамай, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ҳамда Аргентина чемпионатининг олтинчи ўрнини эгаллаб турибди.