Андижон вилояти ҳокими Шаҳрихонга янги раҳбар тайинлади
Бугун, 31 март куни Андижон вилояти Шаҳрихон туман халқ депутатлари Кенгашининг сессияси ўтказилди. Вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов иштирок этган сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Ҳоким вилоятда олиб борилаётган ислоҳотлар ва унинг замирида аҳоли фаровонлиги, унинг яшаш тарзини юксалтириш масаласи ётгани ҳақида маъруза қилган.
Мажлисда иштирок этган «Кун.uz» манбасининг маълумот беришича, туман ҳокими Солиев Одилжон ишдан олиниб, унинг ўрнига шу вақтгача Пахтаобод туманини бошқариб келган Ҳикматулло Дадахонов тайинланган.
Дадахонов Ҳикматулло Ваҳобович 1976 йилда туғилган, 1998 йилда Андижон қишлоқ хўжалик институтини тамомлаган.
1998 йилда Андижон вилояти Избоскан туманида чорвачилик бўлими ишчиси сифатида фаолиятини бошлаган Дадахонов 2009-2015 йилларда Жалақудуқ тумани ҳокими ўринбосари, 2015 йилдан бошлаб эса Пахтаобод тумани ҳокими сифатида фаолият кўрсатган.
Маълумот учун, Шаҳрихон тумани республикадаги аҳоли энг зич яшайдиган икки тумандан бири ҳисобланади (Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 680 киши).
Мавзуга оид
14:01 / 13.10.2024
“Кўп нарса ҳокимларнинг савиясига боғлиқ” — ватанга қайтган инвестор қандай тўсиқларга учради?
19:17 / 30.09.2024
Бунақада соҳада ким қолади? Янгибозор ҳокими мисолида деҳқонларга муносабат
16:56 / 25.09.2024
Баҳодир Ғойибназаров ҳокимликка қайтди
18:30 / 20.09.2024