Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Lada Vesta универсали синовлар пайтида суратга туширилди
Интернетда Lada Vesta универсалининг янги фотосуратлари пайдо бўлди. Улар моделни синаб кўриш пайтида олинган.
Фотосуратлар манбасининг хабар беришича, синов пайтида «Веста»нинг барча йўлларга мўлжалланган нусхаси – Cross ҳам пайқалган. Унинг фикрича, бундан узайтирилган йўл шуъласи, юкхона томидаги спойлер ва антенна далолат бермоқда.
Кутилишича, Lada Vesta универсали июнь охиридан бошлаб ишлаб чиқарилади. Модель кузда сотувга чиқарилади.

Универсал мотори седанга ўхшаш бўлади. У 1.6 ва 1.8.ли бензин двигателлари билан жиҳозланган бўлиб, 106 ва 122 от кучини беради. Биринчиси беш поғонали механик узатмалар қутиси, ёки беш диапазонли роботлаштирилгани билан уйғунлашса, иккинчиси – фақатгина “робот” билан уйғун ҳолда ишлайди.
Седан нархи 515 минг 900 рублдан бошланади.
Мавзуга оид
08:58 / 26.04.2023
«АвтоВАЗ» янги Lada Vesta автомобилини Ўзбекистонда йиғиш имкониятини кўриб чиқяпти
18:20 / 07.11.2018
Lada Vesta ва Lada Granta Россияда октябрь ойида энг кўп сотилган машиналар бўлди
19:00 / 06.02.2018
Россияда январь ойида энг кўп сотилган автомобиль маълум
20:17 / 19.09.2017