Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Lada Vesta ва Lada Granta Россияда октябрь ойида энг кўп сотилган машиналар бўлди
Европа бизнес ассоциациясининг маълумотларига кўра, Lada Vesta ва Lada Granta автомобиллари Россияда октябрь ойидаги сотув ҳажми бўйича биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллади.
Vesta сотуви октябрда 61%га ошди ва 10,67 минг донани ташкил этди, Granta эса 10,27 минг дона сотилди, бу ўтган йилнинг шу даврига таққослаганда 25,1%га кўпдир.
Январь-октябрь ойлари натижаларига кўра, Lada Vesta Россияда янги автомобиллар сотуви бўйича 86,86 минг дона натижа билан биринчи ўринни эгаллаб турибди, иккинчи ўринда 82,97 минг дона сотилган Kia Rio, учинчи ўринда 80,46 минг дона сотилган Lada Granta бормоқда.
Ўзбекистоннинг Ravon бренди автомобиллари эса беш ойдирки, Россияда бирор дона ҳам сотилмади.
Сўнгги бор компания автомобиллари май ойида сотилганди - 508 дона. Ўшанда улар Россиядаги аксарият дилерлик марказларидан ғойиб бўлди.
Тақчилликнинг камида иккита сабаби бор: Россия бозоридаги нархларни қайта кўриб чиқиш ва компаниянинг бизнес моделидаги сезиларли ўзгаришлар.
«Нархларнинг қайта кўриб чиқилиши Россия ва Ўзбекистон миллий валюталари курси ўзгариши ҳамда РФда утилизация йиғим ставкалари оширилиши билан боғлиқ. Бизнес-моделнинг ўзгариши ребрендинг билан кечди ва моделлар янгиланган қатори ишга туширилиши ҳамда Ravon бренди ривожланиши, Россия бозори учун янгиликлар ишга туширилиши бўйича лойиҳалар ва дилерлик тармоғи кенгайиши билан бирга давом этмоқда», - дея хабар беришганди Ravon Motors Rus/GM Uzbekistan’дан.
Мавзуга оид
08:40 / 06.06.2026
Кремлда Путин ва Шрёдер ўртасида учрашув бўлиб ўтди
22:29 / 05.06.2026
Россия яна урушни танлади — Зеленский Путинга жавоб берди
20:55 / 05.06.2026
Россия минтақадаги шунчаки қўшни эмас, вақт синовидан ўтган стратегик шерик ва иттифоқчи — Шавкат Мирзиёев
20:34 / 05.06.2026