Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 01:59 / 04.04.2017
32450
1 дақиқада ўқилади
Видео: Путин Петербург метросидаги портлаш қурбонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди
Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербург метросининг "Технология институти" бекатидаги портлаш натижасида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишлаб бекатнинг кириш қисмига гул қўйди. Бу ҳақда президент матбуот-котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
"Владимир Путин "Технология институти" кириш қисмига келди ва у ерда бугун метрода юз берган портлаш натижасида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишлаб гул қўйди", – деди Песков.
Песковнинг таъкидлашича, у ер петербургликлар гул ва шамлар олиб келадиган хотира жойига айланди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш