Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, 2026 йилда харид қилиниши режалаштирилган барча янги поездлар ўқув йили бошланишига қадар олиб келинган. Янги авлод поездлари метрополитеннинг тўртта йўналишида ҳаракатланмоқда.
Ҳозирда тиғиз вақтларда поездлар қуйидаги оралиқларда қатнамоқда:
— Чилонзор йўналишида — 1,5–2 дақиқа;
— Ўзбекистон йўналишида — 3 дақиқа;
— Юнусобод йўналишида — 4 дақиқа;
— Ер усти ҳалқа йўли йўналишида — 7–8 дақиқа.
Вазирликнинг қайд этишича, янги поездларнинг қатновга қўйилиши, айниқса, тиғиз вақтларда кутиш муддатини сезиларли қисқартирган.

















