Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига давлат ташрифи якунлари бўйича қатор ҳужжатлар имзоланди.
Музокаралар якунида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, ҳарбий-техникавий, миграция соҳалари, шунингдек минтақалараро ҳамкорлик, туризм ва соғлиқни сақлашга оид умумий қиймати 16 миллиард доллар бўлган 55 ҳужжат имзоланди.
Жумладан, Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари Ўзбекистон фуқароларини Россияда вақтинчалик меҳнат қилишга уюшган ҳолда жалб этиш бўйича келишув имзолаган.
Шунингдек, биргаликда миграция соҳасида мутасадди органлар ваколатхоналарини таъсис этиш, соғлиқни сақлаш, тиббий таълим ва фан соҳасида, туризм соҳасида ўзаро ҳамкорлик бўйича келишувлар имзоланган.
Имзоланган ҳужжатлар:
1. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ва Россия Федерацияси президенти Владимир Владимирович Путин ўртасида қўшма баёнот.
2. Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукуматлари ўртасида минтақалараро ҳамкорликни рағбатлантириш бўйича келишув.
3. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Россия Федерацияси ҳукумати ўртасида Ўзбекистон фуқароларини Россияда вақтинчалик меҳнат қилишга уюшган ҳолда жалб этиш бўйича келишув.
4. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Россия Федерацияси ҳукумати ўртасида миграция соҳасида мутасадди органлар ваколатхоналарини таъсис этиш бўйича келишув.
5. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Россия Федерацияси ҳукумати ўртасида соғлиқни сақлаш, тиббий таълим ва фан соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишув.
6. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Россия Федерацияси ҳукумати ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишув.
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Россиянинг фуқаролик ва ҳарбий аҳамиятга молик юқори технологияли маҳсулотларни барпо қилиш, ишлаб чиқариш ва экспорт қилишга ихтисослашган «Ростех» давлат корпорацияси ўртасида англашув меморандуми.
8. «ЕВРОЦЕМЕНТ груп» ва «Ўзқурилишматериаллари» Акционерлик жамияти ўртасида қурилиш саноати ҳамда модернизация лойиҳаларини амалга ошириш бўйича меморандум.








