Light | 17:16 / 08.04.2017
18313
1 дақиқада ўқилади

Фото: Англиядаги энг кичкина қалъа сотувга қўйилди

Англиядаги энг кичкина қалъа сотувга қўйилди. У Уорикширдаги Лонг Комптон қишлоғидан унча узоқ бўлмаган ерда, тўрт гектар ер майдонида жойлашган.

Аввалига у катта ер мулкини қўриқлаш мақсадида қурилган ҳамда машҳур меъмор Эдвард Блор бошчилигида 1830-йилларда бунёд этилган. Айнан шу меъмор бошчилигида Букингем саройи қурилиши ҳам якунланганди.

Ушбу қалъа ичида битта ётоқхона, ювиниш хонаси, меҳмонхона, манзарали, ўзига хос услубдаги зинапоя, замонавий ошхона бор.

Шунингдек ҳудудда қўшимча ётоқхона, кабинет ва гаражга эга ёғочли бино, мевали боғ, манзарали сунъий кўл ва товуқхона бор.

Қалъа 550 минг фунт стерлингга баҳоланган. Айнан шунча пулга Лондонда хонадон ҳам сотиб олиш мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид