Си Цзиньпин: Хитой ва АҚШ ҳарбий ҳамкорликни кучайтириши лозим
Хитой ва АҚШ ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни кучайтириши, мулоқот механизмини ривожлантириши ва яхшилаши лозим. Бу ҳақда Хитой халқ республикаси раиси Си Цзиньпин шанба куни маълум қилди.
АҚШ президенти Дональд Трамп ва ХХР раиси Си Цзиньпин Қўшма Штатларнинг Флоридасида 6-7 апрель кунлари учрашишди.
"Томонлар ҳарбийлар ўртасида ўзаро ишонч ва ҳамкорликни биргаликда тўхтовсиз кучайтириб бориши керак", - дея Си Цзиньпиннинг Трамп билан учрашувдан кейинги сўзларини келтиради ХХР Ташқи ишлар вазирлиги.
Хитой раҳбарининг сўзларига кўра, Хитой ва АҚШ шунингдек бир-бирини муҳим ҳарбий ҳаракатлар ҳақида хабардор этиш механизмини тўхтовсиз ишлатиши ва яхшилаб бориши даркор.
"Ҳарбий хавфсизлик ва бу соҳадаги ўзаро ишонч Хитой ҳамда АҚШнинг стратегик характерга эга ўзаро ишончи асоси ҳисобланади. Томонлар барча даражадаги ҳарбийлар ўрталарида алоқаларни қўллаб-қувватлаб туриши, мудофаа вазирликлари ўртасида мулоқот ва маслаҳатлашувлар механизмини, Осиё-Тинч океани минтақасида хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатлашувлар мулоқотини ривожлантиришда давом этиши керак", - дея айтиб ўтди ХХР раиси.
Мавзуга оид
17:45 / 02.11.2024
Прокурорликдан вице-президентликка қадар. Камала Ҳаррис ким?
15:30 / 02.11.2024
АҚШ 2023 йил 7 октябрдан бери Исроилга 17,9 млрд долларлик ҳарбий ёрдам берди
10:48 / 02.11.2024
АҚШ иқтисодиёти ҳар қачонгидан ҳам каттароқ ва яхшироқ. Сиёсий қарорлар буни барбод қилиши мумкинми?
10:30 / 02.11.2024