Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади.
Фармонда Ички ишлар вазирлиги тизимида қатор ташкилий ўзгартишлар назарда тутилган.
ИИВ тизимида қуйидагилар ташкил этилади:
1. Жиноят қидирув бош бошқармаси ҳамда Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси – Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бош бошқармаси негизида;
2. Эксперт-криминалистика бош маркази – Эксперт-криминалистика маркази ва Эксперт-портлатиш техникаси маркази негизида;
3. Молия ва моддий-техника таъминоти бош бошқармаси – Молия-иқтисодиёт бошқармаси, Моддий-техника таъминоти бошқармаси, Хўжалик бошқармаси, Капитал қурилиш бошқармаси негизида;
4. Халқаро ҳамкорлик бошқармаси – Ташкилий-инспекторлик бошқармасининг Халқаро ҳамкорлик бўлими ҳамда Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ушбу соҳада халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик бўлими негизида.
Қуйидаги бўлимлар қайта ташкил этилади:
Тергов бош бошқармаси — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментига;
Шахсий таркиб билан ишлаш хизмати — Кадрлар бош бошқармасига;
Ташкилий-инспекторлик бошқармаси — Ташкилий-инспекторлик ва ахборот-таҳлил бош бошқармасига;
Хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси —












