Жамият | 10:02 / 12.04.2017
10740
1 дақиқада ўқилади

Усмонов ўзига тегишли ОАВда цензурага йўл қўймайди

Россия тадбиркор Алишер Усмоновнинг баёнот беришича, у ўзига тегишли ОАВда цензурани тарғиб қилмайди ва медиа активларининг фаолиятига аралашмайди. 

"Бир нарсани айтишим мумкин, мен у ерда ҳеч қандай цензурани тарғиб қилмайман. Бу менинг ҳуқуқимга кирмайди ва умуман мен медиа активларим ишида иштирок этмайман", — деган Усмонов "Ведомости" нашрига берилган интервьюда. Усмонов журналистларнинг уни цензурада айблашларига жавобан шундай фикрларни билдирган. 

Унинг сўзларига кўра, Усмонов ўзига тегишли медиа ишига бир мартагина эътибор қаратган. Ўшанда "Власть" журналида бузғунчилик мазмунидаги мақола чоп этилган эди. Тадбиркорнинг таъкидлашича, у ходимлардан ягона сиёсий қарашларни эмас, юқори маданий савияни кутиб қолади. 

Мавзуга оид