Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Меҳнат мигрантлари рус тили бўйича имтиҳонни Ўзбекистонда топшириши мумкин бўладими?
Россиянинг Пушкин (Москва) номидаги рус тили давлат институти меҳнат мигрантларини синовдан ўтказишда иштирок этиши мумкин. Ўзбекистон ҳудудида рус тили бўйича имтиҳонларни ўтказиш масаласи икки томон делегацияси учрашувида муҳокама қилинди.
Ўзбекистон фуқароларини Россияда ишлаш учун ташкилий ёллаш бўйича давлатлараро келишувга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Москвага расмий ташрифи давомида эришилди. Ўзбекистон Меҳнат вазири Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги делегация Пушкин Институти маъмурияти билан эҳтимолий ҳамкорлик масаласини муҳокама қилди.
Пушкин номидаги рус тили давлат институти бошқа давлат фуқароларини тестдан ўтказиш бўйича давлат тизимига жавоб берувчи Россия тест консорциуми таркибига киради. Институт билан биргаликда ишлашдан мақсад – ўзбекистонликлар учун РФда ишлашга рухсат олиш жараёнини максимал даражада енгиллаштириш. Айни дамда у ўз ичига рус тили, тарихи ва Россия қонунчилиги асослари бўйича мажмуавий имтиҳонни қамраб олади. Режага кўра, рус тили бўйича синовдан Ўзбекистон ҳудудида ўтиш ҳамда имтиҳонга тайёрлаш бўйича дастурларни амалга ошириш имконияти яратилиши мумкин, деб хабар бермоқда "Обручевский меридиан" газетаси.
Учрашувда чиқиш қилган Азиз Абдуҳакимовнинг эслатишича, Россия ҳудудида Ўзбекистондан бўлган қарийб 1,6 млн. меҳнат мигранти бор, ҳамда республика уларнинг хорижда ишлашида қонунга риоя этилишидан манфаатдор.
Мавзуга оид
21:27 / 09.02.2026
Қозоғистоннинг янги конституциясида рус тили тўғрисидаги таъриф ўзгартирилади
20:56 / 16.01.2026
Қирғизистонда телеканалларга рус тилидаги контент намойиши қисман чекланди
20:00 / 26.10.2025
Рус тили имтиҳонидан ўтолмаган мигрантлар сони маълум қилинди
20:53 / 02.09.2025