Жаҳон | 07:50 / 19.04.2017
15069
1 дақиқада ўқилади

Пентагон Шимолий Корея ракеталарини уриб туширади

АҚШ мудофаа вазирлиги шу йилнинг май ойида КХДР баллистик ракеталарини тутиш бўйича машғулот ўтказишни режалаштирмоқда. Иккита ўқув синовидан иборат машғулотлар Тинч океанида ўтказилиши белгиланмоқда. Бу ҳақда CNN телеканали Пентагон расмийларига таянган ҳолда хабар қилмоқда

Телеканал маълумотларига кўра, синов чоғида АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари кемасининг жанговар тавсифлари яхшиланган РҚМ тизимидан ракеталар учирилади. Қайд этилишича, уриб туширувчи ракеталарни ишлаб чиқишга қаратилган дастур Шимолий Корея учирадиган ўрта масофага парвоз қилувчи ракеталарни тутишга қаратилган. 

Шу билан бирга, иккинчи босқич синовда қитъалараро ракеталарни тутиш бўйича амалиёт ижро этилади. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид