15:36 / 25.04.2017
23107

Ғоибназаров навбатдаги жангни қачон ва қаерда ўтказиши маълум

Профессионал боксдаги фаолиятини муваффақият билан бошлаган Фазлиддин Ғоибназаров 20 май куни иккинчи бор рингга кўтарилади. Боксчининг мураббийи Аброр Турсунпўлатов унинг навбатдаги жанги қаерда ўтказилиши ҳақида ҳам маълумот берган.

Фазлиддин Ғоибназаров Нью-Йорк шаҳрида Madison square garden аренасида рингга кўтарилади.

Ҳозирча Ғоибназаровнинг рақиби айнан ким бўлиши маълум эмас. Рақиб номи бир ҳафтадан кейин маълум бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, Ғоибназаров профессионал боксдаги илк жангини 23 апрель куни Калифорния штатидаги StubHub Center аренасида ўтказиб, америкалик Виктор Васкесни иккинчи раунддаёқ таслим қилганди.

Маълумот учун, Нью-Йоркдаги бокс оқшомининг марказий жанги америкалик икки йўналиш чемпиони Теренс Кроуфорд иштирокида бўлиб ўтади.

Янги либос, илк ғалаба ва келгуси режалар ҳақида. Америкадан интервью

Top