Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Instagram маълум вақт давомида бутун дунё бўйлаб ишламай қолди
Instagram маълум вақт давомида бутун дунё бўйлаб ишламай қолди.
Бутун дунё бўйлаб Instagram ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари сервисига кира олишмаганидан шикоят қилишди. Бу ҳолат ҳақида кеча кечқурун, Тошкент вақти билан соат 22:40 ларда маълум бўлди. Янгиликлар лентасидан ташқари, шунингдек, шахсий хабарлар ва фотосуратлар эълон қилиш функцияси ҳам ишламаган.
The Next Web’нинг таъкидлашича, бундай вазият бутун дунё бўйлаб фойдаланувчиларни қамраб олган: Шимолий Америкада, Европада, Осиёда, Жанубий Америка ва Ўрта Шарқда ҳам шундай ҳолат кузатилган. Хабарларга кўра, сервис веб-версияда ҳам, мобил версияда ҳам ишламаган.
Кейинчалик Instagram сервиси маъмурияти ижтимоий тармоқдаги муаммоларни бартараф этиш устида ишлар бошланганини маълум қилди. Сервис нима сабабдан ишламай қолгани – ҳозирча номаълум.
Мавзуга оид
12:55 / 12.01.2026
Антивирус компанияси миллионлаб Instagram фойдаланувчиларининг маълумотлари сизиб чиқишини қайд этди. Instagram рад қилди
18:56 / 02.01.2026
Instagram раҳбари: интернетдаги сурат ва видеоларга энди сўзсиз ишониб бўлмайди
11:21 / 25.10.2025
Еврокомиссия TikTok, Facebook ва Instagram’да қонунбузарликларни аниқлади
23:44 / 14.10.2025