Спорт | 12:24 / 01.05.2017
13601
1 дақиқада ўқилади

Муроджон Аҳмадалиев Осиё чемпионатидаги илк чиқишида рақибини нокаут қилди

Фото: Facebook.com/ASBC

“Ўзбекистон” спорт мажмуасида бокс бўйича катталар ўртасида 29-Осиё чемпионатининг иккинчи кунги жангларига старт берилди. Унда биринчи бўлиб 56 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз, Рио-2016 бронза медали совриндори Муроджон Аҳмадалиев рингга кўтарилди. У туркманистонлик спортчи Мурадов Шодликмурод имкониятини синаб кўрди. 

Айтиш жоизки, у мухлислар мураббийлари ишончини оқлади ва туркманистонлик боксчига қарши жангини муддатидан аввал якунлади. Ўйиннинг биринчи дақиқасида 
Муроджон Шодликмуродни дастлаб нокдаунга учратди. Кейинроқ учрашув ҳаками нокаут деб ҳисоблашга қарор қилди. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид